Ушбу фалокат Аризона штатининг Дуглас шаҳрида содир бўлди. Икки боғбон бир неча юз минглаб асалариларнинг чақишидан заҳмат чекишди. Улардан бири кейинчалик касалхонада ҳалок бўлди, дея хабар беради USA Today.
Исмлари маълум қилинмаётган америкаликлар 90 ёшли нафақахўрга тегишли боғда ишлашарди. Бу ишни уларга одамларга ижтимоий ёрдам кўрсатувчи хизмат топиб берган эди. Тахминларга кўра боғбон ва унинг ёрдамчиси жуда улкан асалари уясини титишган. Экспертлар фикрига кўра, асаларилар бу уяни 10 йил давомида қуришган. У ерда 800 мингга яқин ари истиқомат қиларди. Уй хўжайинининг чордоқда бундай “меҳмон”лар борлигидан хабари бор-йўқлиги номаълум.
Касалхонага етказилган икки боғбондан бири бироз вақт ўтиб, ўша ерда вафот этган. Уяни эса ўн ўчирувчилар махсус кийимларда йўқ қилишди. Бунинг учун улар олов пуркагичлардан фойдаланишган.
Қайд этиш керакки, гап оддий асалари эмас, балки Африка мамлакатларига тегишли ари ҳақида кетмоқда. Уларни биринчи марта Бразилияга 1950 йилларда олиб келишган. Улар катталиги ва кутилмаган тажовузкорлиги билан ажралиб туради.





