АсосийShou-biznes

Леонарди Ди Каприо Стив Жобснинг ролини ижро этишни рад этди

Стив Жобснинг ҳаётига бағишлаб суратга олиниши мўлжалланаётган фильмда Голливуднинг машхур актёри Леонарди Ди Каприо бош ролни, яъни Стив Жобсни гавдалантириши ҳақида чет эл оммавий ахборот воситалари томонидан маълумот берилганди.

Бироқ эндиликда, Ди Каприо ушбу ролни ўйнашни рад этгани ҳақида хабар қилинмоқда, деб ёзади ru.hellomagazine.com нашри.

Айни дамда Жобсни актёр Кристиан Бэйл ўйнаши таҳмин қилинмоқда. Шу билан бирга Мэтт Дэймон, Бен Афллек ва Брэдли Купер кабилар ҳам Стив Жобсни гавдалантиришлари мумкинлиги ҳақидаги таҳминлар бор. 

    Бошқа янгиликлар