Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети қошида “Умумий психология” ҳамда “Амалий психология” кафедралари ташаббуси билан талабаларга психологик ёрдам бериш маркази ташкил қилинди. Бу ҳақда uz24.uz нашри хабар беради.
Марказни ТошДПУ психология фанлари доктори Нуриддин Сафаев бошқармоқда. “Педагогика ва психология” қайта тайёрлов курси йўналиши бўйича маслаҳатчилар сифатида Феруза Алимова, доцент Дилором Маҳмудова ва Баҳодир Ботировлар фаолият юритишади.
Талабалар уларга ҳар кунги дарс соатларидан сўнг дўстлар ўртасидаги, таълим олишдаги, оиладаги муаммолар юзасидан мурожаат қилишлари ва тегишли маслаҳатларни олишлари мумкин.





