АсосийJamiyat

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Пан Ги Мун билан учрашди

27 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳида Ўзбекитон Республикаси Ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов БМТ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, шунингдек халқаро масалалар муҳокама қилинди.

Пан Ги Мун октябрь ойида Ўзбекистонда ўтказиладиган “Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” мавзусига бағишланган халқаро конференциясига БМТ томонидан катта қизиқиш қаратилишини таъкидлади ва унинг мақсадларини қўллаб-қувватлашини изҳор этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмат хабар беради.

Учрашувда Ўзбекистон ва БМТнинг муштарак манфаатлари доирасидаги бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

    Бошқа янгиликлар