“Туркиялик Майкл Жексон” номи билан машхур бўлган қўшиқчи Сердар Ўтач ирландиялик модель Хлоя Лоунан билан 2014 йилнинг 26 июнь куни турмуш қурди. Бу хақда antalyatoday.ru нашри хабар беради.
Аслида Сердар ушбу мафтункор қиз билан бундан икки йил олдин, Истамбулда қўшиқчининг видеоклипини суратга олиш муносабати билан ўтказилган кастингда танишганди.Ўшанда Хлоя 19 ёшда эди. Икки йил ўтиб эса улар Kuru Cesme қимматбаҳо орололди ҳудудида 500 киши иштирокида катта тантана билан оила қуришди.
Айтиш лозимки, улар орасидаги фарқ 23 ёшни ташкил этади. Хлоя Лоунан тўй маросими давомида тўрт маротаба турли бичим ва безакдаги келин кўйлакларини билан барчани лол қолдирди.
Ушбу либосларнинг бири туркиялик машхур дизайнер Umit Kutluk томонидан яратилган. Маълумотларга кўра, Сердар Ўтач ва Хлоя Лоунан ҳозирча Истамбулда яшаш истагидалар.





