2014-йилнинг 25-27-сентябрь кунлари Ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси БМТ Бош Ассамблеяси 69-сессиясидаги умумий мунозараларда иштирок этади.
Делегациянинг Нью-Йоркка ташрифи доирасида бошқа давлатлар вакиллари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.





