АсосийJamiyat

Ўзбекистонлик олимлар сувни тозаловчи автоном қурилмани ихтиро қилишди

Тошкент Давлат ирригация ва мелиорация институти мутахассислари томонидан сувни тозалаш автоном қурилмасини ихтиро қилишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги расий сайти хабар беради.

Ушбу ихтиро узоқда жойлашган аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш учун сувни зарарли микроблардан тозалашмга мўлжалланган. Қурилма ультрабинафша сув тозалаш воситасини ўз ичига олади. У ифлосланган оқувчи сувларни тозалаб беради. Сувни фильтрлаш учун электромагнит қурилмадан фойдаланилган. Шу сабабли ҳам сувни механик аралашмалардан фильтрловчи элементни тез-тез аралаштирмаган ҳолда ҳам вақт ҳам маблағни тежаган ҳолда сувни тозалаш имконияти пайдо бўлади.

Мутахассислар ушбу ихтирога пантент олиш учун талабнома топширишган.

    Бошқа янгиликлар