АсосийJamiyat

“Ўзэкспомарказ”да “Тошкент – Флора – 2014” кўргазмаси очилди

“Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма залида мамлакатимизда ландшафт дизайни ва флорашуносликни янада ривожлантириш, аҳоли пунктларининг бадиий-меъморчилик қиёфасини янада яхшилашга кўмаклашиш мақсадида  “Тошкент – Флора – 2014” кўргазмаси очилди.

Кўргазмани томоша қилиш истагида ташриф буюрган ҳамюртларимиз учун “Гуллар ва гулчилик”, “Ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари”, “Флорашунослик ва гуллар билан безатиш аксессуарлари”, “Ландшафт архитектураси ва дизайни”, “Боғ ва хиёбон қурилиши”, “Иссиқхона ва иссиқхона технологиялари”, “Доривор ўсимликлар” мавзусида экспозициялар ташкил қилинган. Ушбу бўлимлар ўз ичига флорашунослик бозорида таклиф этилаётган кенг турдаги товар ва хизматлар, ранг-баранг ландшафт архитектураси ва дизайнини кабиларни жамлаган.

Ландшафт архитектураси ва дизайни бўлимида юқори технологияли ечимлар ўрин олган. Бу ерда моҳир усталар томонидан тайёрланган оддий ваза, майсазор, шийпончалар, шаршаралар барпо этиш, гейзер ва фаввора қурилмалари, боғларни ёритиш мосламалари ва болалар майдончалари конструкциялари билан имконияти мавжуд.

    Бошқа янгиликлар