Сентябр ойининг 11 санасида машхур Голливуд юлдузи Николь Кидманнинг отаси Энтони Дэвид Кидман бахтсиз ҳодиса тауфайли вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Кўплаб оммавий ахборот воситалари, хусусан интернет нашрларида фожеанинг Сингапурда, Николь Кидманнинг кичик синглиси Антониянинг уйида содир бўлгани, Энтони Дэвид Кидман йиқилиб тушгани ва кўп ўтмай оламдан ўтгани хақида хабар тарқалди. Баъзи ОАВда эса Николь Кидманнинг отаси ЙТҲ оқибатида вафлот этганлиги борасидаги маълумотларни тақдим этишди. Бугун эса актрисанинг отасининг ўлими борасидаги янги маълумотлар чоп этилмоқда, дея хабар беради super.ru нашри.
Унда айтилишича, Энтони Дэвид Кидманнинг Сингапурга қизи Антонияникига меҳмонга бориш чоғида Tanglin Club меҳмонхонаси қошидаги Wheelhouse ресторанида тоби қочган. Айтиш жоизки, нонуштадан олдин у спортзалда спорт машқларини бажарган.
Экспертларнинг фикрларига кўра, бу Энтони Дэвид Кидманда инфарктнинг юзага келишига сабаб бўлган бўлиши мумкин. Атрофдагилар унга тез ёрдам ходимлари келгунларига қадар биринчи ёрдам кўрсатишга харакат қилишган. Энтони Дэвид Кидман Tan Tock Seng госпиталида вафот этган.
Николь Кидман шундай оғир дамда ёнида бўлган барчага ўз миннатдорчилигини билдиради. Ушбу кутилмаган бахтсиз ҳодиса туфайли актрисанинг турмуш ўртоғи мусиқачи Кит Урбан ўзининг бир қанча концерт дастурларини бекор қилган.
Эслатиб ўтамиз, Энтони Дэвид Кидман Royal North Shore Hospital да психолог бўлиб ишларди. Бундан ташқари Сидней Университетида дарс берарди. Қатор мақолалари ОАВда доимий равишда чоп этилган. 2005 йилда эса клиник психологияга қўшган бебаҳо хиссаси учун давлат мукофотига сазовор бўлган.





