Америка телеканалларининг энг обрўли ва машхур телебошловчиларидан бири бўлмиш Жоан Риверс 81 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда www.spletnik.ru нашри хабар беради.
Fashion Police дастурининг бошловчиси Жоан Риверс Нью-Йорк клиникаларининг бирида овоз пайчалари устида ўтказилаётган жарроҳлик амалиёти вақтида унинг нафас олиши қийинлашган ва бир муддат у кома ҳолатида ётган.
4 сентябр куни Жоаннинг ҳолати бироз яхшилангандек бўлди, бироқ мўъжиза юз бермади. Айни дамда журналистнинг оила аъзоларига барча голливуд юлдузлари ҳамдардлик билдиришмоқда.





