4-5 сентябрь кунлари Буюк Британияда НАТО Саммити бўлиб ўтиши ҳақида хабар бергандик.
2014-йилнинг 4-сентябрь куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Уэльсдаги (Буюк Британия) НАТО Саммитининг Афғонистон масаласи бўйича махсус йиғилишда иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.
“Хавфсизликка кўмаклашувчи халқаро кучлар (ИСАФ) фаолиятига ҳисса қўшаётган Альянснинг аъзо давлатлари ва ҳамкорлик шериклари вакиллари бир қатор таклиф этилган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар иштирокида Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш ва уни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тиклаш масалаларини кўриб чиқдилар”,-дейилади хабарда.
Йиғилиш якунида Афғонистон бўйича НАТОнинг Уэльс Саммити Декларацияси қабул қилинди.





