Хитой шимолий-шарқидаги қамоқхонада уч нафар маҳбус навбатчини ўлдириб, қочиб кетишди. Бу ҳақда AP агентлиги хабар бермоқда.
Воқеа Харбин шаҳри яқинида содир бўлди.
Қайд этилишича, учала маҳбус ҳам суд қарорини кутишган, аммо, уларга қандай айблов қўйилганлиги ҳақида айтилмаган.
Ҳозирги вақтда полициянинг қуролли гуруҳи қочоқларни қидирувини бошлашган.





