АсосийDunyo

Ривожланмай қолган ҳомила 36 йил она қорнида қолиб кетгани аниқланди

1978 йили ҳиндистонлик  Кантабаи Такре ҳомиладор бўлди, бироқ бир неча ойлик бўлганда ҳомила ривожланишдан тўхтади. Ўшанда Кантабаи 24 ёшда эди.

Аёлга нобуд бўлган болани жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш лозимлиги айтилди, бироқ у операциядан қўрқиб, уйга қочиб кетди ва уйи яқинидаги маҳаллий кичик поликлиникага мурожаат қилади. Поликлиника шифокорлари аёлга бир қатор дориларни ёзиб беришади ва қисқа вақт ичида Кантабаи вужудидаги ҳомиладорлик аломатлари йўқолди.

Орадан 36 йил ўтиб, бир неча ҳафта аввал эндиликда 60 ёшни қарши олган аёл яна шифокорларга қориндаги қаттиқ оғриқдан шикоят қилиб келди. Аёлда саратон касаллиги борлигини гумон қилган шифокорлар МРТ текширувини ўтказишди. Натижа эса ҳаммани ҳайратга солди.

Аниқланишича, аёл бундан 36 йил аввал нобуд бўлган ҳомиласи скелетини халигача олиб юргани маълум бўлди. Бу ҳақда novoteka.ru нашри хабар беради.

Кантабаи Такренинг ҳомиласи жарроҳлик йўли билан олиб ташланди. Бу  дунёдаги энг узоқ вақт давом этган ҳомиладорликлардан бири саналади.

    Бошқа янгиликлар