Нью-Йоркда истиқомат қилувчи фуқаро Фрида Туркмениллининг кўп қаватли уйдаги квартираси арилар уйига айланиб қолди, деб ёзади lenta.ru нашри.
Бу ерга 50 мингдан ортиқ арилар жойлашиб уй эгасини яқин йўлатмаётгани сабабли уларни йўқ қилиш учун махсус хизмат вакиллари чақирилди.
5 соат давом этган курашда махсус хизмат вакиллари уй эгасини арилардан халос қилишди. Айтиш лозимки, аллергияга мойиллиги бўлган кишиларда ариларга ҳам аллергия бўлиши эҳтимоли катта. Шу сабабли уй эгаси арилар макон қурган уйни гигиеник жиҳатдан ҳам тозалашига тўғри келди.





