АсосийDunyo

Мексика жунглиларида 3000 йиллик шаҳарлар топилди

Словениялик археологлар томонидан Мексиканинг жануби-шарқий қисмида бир неча минг йиллар давомида одамларга номаълум бўлган қадимги майя шаҳарлари топилган. Бу ҳақда Glunews.ru нашри хабар беради. Шаҳарларнинг ҳар бирида сарой, майдонлар, баъзиларининг бўйи 20 метрга тенг бўлган пирамидалар, кириш эшиклари топилган.

Эрамиздан аввалги 600-1000 йилларда бу шаҳарлар гуллаб-яшнаган. Археологлар ушбу топилма шаҳарларнинг ички қисмларини ҳам кўздан кечирмоқчи.

“Аминманки бу жойларда инсониятга маълум бўлмаган кўплаб топилмалар бор, биз уларни излашда ва тадқиқ қилишда давом этамиз” - дейди Словения илмий-тадқиқот академияси доценти Ивана Спражца.

    Бошқа янгиликлар