АсосийDunyo

Чили инкассаторларидан 11 миллион АҚШ доллари ўғирлаб кетилди

Чилида жиноий гуруҳ инкассаторлар автомобилига ҳужум уюштиришди ва 11 миллион АҚШ доллари миқдорида пул ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС  Чили ОАВларига таяниб хабар бермоқда.

Бу воқеа Чили тарихидаги энг катта ўғрилик ҳисобланмоқда. Жиноят Чили пойтахти Сантьягодаги аэропортда амалга оширилди. Инкассаторлар самолёт бортига пулни жойлашаётган пайт, жиноятчилар қурол ёрдамида терминал ҳудудига бостириб киришган.

Қайд этилишича, инкассаторлар хусусий қўриқлаш фирмаси томонидан қўриқланган. Низомга мувофиқ, қўриқчилар аэропорт ҳудудида қуролсиз бўлишган.  Жиноятчилар эса қуролдан ташқари терминал ҳудудига кириш учун керакли ҳужжатларга ҳам эга бўлишган.  Шу сабабли, Чили Ички ишлар вазири Родриго Пеньяйлильо ушбу жиноятни “уюшган жиноий гуруҳ” томонидан амалга оширилганлигини айтмоқда.

Ҳозирда полиция жиноятчилар изига тушиш учун махсус операциялар ўтказмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар