Шицян шаҳри Гуйчжоу провинцияси яқинидаги қурилиши тугалланмаган ер ости йўли кутилмаганда одамлар устига қулаб тушди. Оқибатда ер ости йўлидан ўтиб кетаётган 13 киши тош уюмлари остида қолган. Бу ҳақда inukrnews.com нашри хабар беради.
Воқеа содир бўлган вақтда ер ости йўлидаги одамлар чиқиш йўлидан 600 метр узоқликда бўлишган. Айни дамда воқеа жойида тиббиёт ҳодимлари ҳамда қутқарувчилар иш олиб боришаяпти.
Тош уюмлари маҳсус юк кўтарувчи машиналар орқали кўтарилмоқда.





