АсосийShou-biznes

Татлисесни уч мингинчи марта "ўлдиришди"

Иброҳим Татлисес ўлими хақидаги хабарларни шахсан инкор этди. Бу ҳақда ajans34 нашри хабар бермоқда.

У куни кеча ўтган сайловда сайловчи сифатида овоз бераётган пайтдаги суратини твиттер саҳифасига жойлаштириб, "мени биргина жоним бор, лекин шу пайтгача уч минг марта ўлдирдингиз. Мен ҳам қачондир ўламан, бу аниқ. Аммо, ҳали Яратгандан амр келмади. Мана кўриб турибсизларки, тирикман ва сайловда овоз беряпман" деган изоҳни ўз сурати остида ёзиб қолдирди.

Қайд қилиб ўтамиз, сўнгги пайтлар ижтимоий тармоқларда машҳур хонанда Иброҳим Татлисес ўлими ҳақидаги хабарлар кўп маротаба тарқалди.

    Бошқа янгиликлар