Россия ҳукумати мамлакатга нисбатан жорий қилинган санкцияларга жавобан АҚШ, Европа Иттифоқи мамлакатлари, Австралия, Канада ва Норвегия қироллигидан агромаҳсулотларни импорт қилишни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда пайшанба куни РФ ҳукумати бош раиси Дмитрий Медведев маълум қилди.
Энди 7 август кунидан Россияга АҚШ, Европа Иттифоқи мамлакатлари, Австралия, Канада ва Норвегия қироллигидан мол гўшти, чўчқа гўшти, сабзавот, мева, қўш гўштлари, балиқ, пишлоқ, сут ва сутли маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади.
Тақиқ муддати бир йил бўлиб, фақатгина болалар учун мўлжалланган маҳсулотларга тегишли эмас, дея хабар беради Вести.ру.
Шунингдек, Дмитрий Медведев маҳаллий агромаҳсулотлар нархини сунъий кўтарилишига йўл қўйилмаслигини ва тегишли вазирликлар маҳсулотлар нархини назорат қилишларини қайд қилиб ўтди.





