АсосийDunyo

Бангладешда бортида 200 нафар йўловчи бўлган кема ҳалокатга учради

Бангладеш пойтахти Дакка шаҳридан жанубий-шарқдан 37 км узоқликдаги Падма дарёсида йўловчи кема ҳалокатга учради.  “ИТАР-ТАСС” агентлигининг хабар беришича, кема бортида 200 нафар йўловчи бўлган.

Ҳозирча қурбонлар ҳақида хабар келиб тушмаган.

Бангладешда кема компаниялари ҳам, йўловчилари ҳам  элементар техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмасликлари кўплаб учраб туради. Бундай вазиятлар оқибатида ушбу мамлакатда ҳар йили юзлаб одамлар ҳалок бўлишади.

    Бошқа янгиликлар