АсосийDunyo

Бразилияда Япония бош вазири кортежи билан ЙТҲ содир бўлди

Япония бош вазири Синдзо Абэ кортежидаги бир неча автомобиль Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида йўл транспорт ҳодисасига учради.

Оқибатда делегациянинг 12 аъзоси енгил жароҳатланди. Япония Ташқи ишлар вазирлигининг хабар қилишича, бош вазир жабрланмаган.

Хабарда ёзилишича, воқеа бош вазирнинг расмий учрашувлардан сўнг меҳмонхонага қайтишида, автострадада содир бўлди.  умумий ҳисобда Япония ТИВ ходимлари бўлган учта автомобиль тўқнашиб кетган.  Барча жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохонага етказилди. Бош вазир автомобилига эса ЙТҲ оқибатида зарар етмади ва у меҳмонхонага етиб борди. 

    Бошқа янгиликлар