АсосийDunyo

Хитойда завод портлаши оқибатида 65 киши ҳалок бўлди

Шанба куни тонгда Хитойнинг шарқий қисмидаги заводларнинг бирида портлаш юз берди. Ҳалокат оқибатида 65 киши ҳалок бўлган, бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, портлаш Цзянсу провинцияси Куньшань шаҳридаги металлургия заводида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 120 киши жароҳатланган.

Синьхуа агентлиги хабарига кўра, портлаш маҳаллий вақт билан 7:37 да содир бўлган. Воқеа жойида қутқарувчи ва шифокорлар хизмат кўрсатишмоқда.  Маҳаллий ҳукумат воқеа сабабларини ўрганмоқда. Таҳминларга кўра, портлашга ишлаб чиқаришдаги авария сабаб бўлган бўлиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар