АсосийDunyo

Германияда икки поезд тўқнашиб кетди

Германияда икки поезд тўқнашиб кетиши оқибатида жабрланганлар сони 35 кишига етди. Бу ҳақда Agence France-Presse нашри хабар бермоқда.

Авария Мангейме вокзалида содир бўлди. Австриядан келаётган Eurocity йўловчи поезди ва Венгрияга йўл олган маҳсулот ташувчи поезд тўқнашиб кетди. Оқибатда йўловчи поезднинг икки вагони ағдарилиб кетди.

Жабрланганлардан 14 нафари шифохонага етказилди. Улардан 4 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Ҳозирда ҳалокат сабаблари аниқлаштирилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар