2014 йил 30 июль куни ШҲТ аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида қатнашиш учун Душанбе шаҳрида ташриф буюрган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов билан учрашди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, томонлар ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашидаги масалаларни, ўзбек-тожик муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишди.





