АсосийDunyo

Air Algerie самолёти ҳалокатга учради

Air Algerie авиакомпанияси Буркина-Фасо пойтахтидан учган самолёти билан алоқа йўқолгани ҳақида хабар берган эдик.

Жазоирнинг "Ан-Нахор" телеканалининг хабар беришича, самолёт Нигер пойтахти атрофида ҳалокатга учраган.  

Бортда бўлган барча 110 йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзолари ҳалок бўлгани таҳмин қилинмоқда. 

Хабар қилинишича, алоқа самолёт парвозга чиққандан 50 дақиқа ўтиб йўқолган.

Эслатиб ўтамиз, бу июль ойида рўй берган учинчи авиаҳалокатдир. Амстердам-Куала-Лумпур рейси бўйича учган Malaysia Airlines авиакомпаниясининг Boeing 777 самолёти 17 июль куни Украинанинг Донецк  вилоятида қулади.  Лайнер бортида бўлган барча 298 киши ҳалок бўлган. 

Шунингдек, 23 июль куни TransAsia Airways авиакомпаниясининг йўловчи самолёти Тайванда фавқулодда қўнишни амалга ошириш вақтида ҳалокатга учрадиОқибатда 47 киши ҳалок бўлган, 11 киши жароҳатланган.

    Бошқа янгиликлар