Жангарилар Афғонистон президенти Хамид Карзайнинг кортежига ҳужум уюштиришди. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС агентлиги хабар беради.
Воқеа мамлакат шарқидаги Пактия провинциясида содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, давлат раҳбари қўриқлаш хизматининг 4 нафар ходими жароҳатланган. Президентнинг саломатлиги ҳақида хабар берилмаган.
Пайшанба куни тонгда эса Афғонистон хафвсизлик хизмати толибонларнинг Қобул аэропортига уюштирган ҳужумини қайтаришган эди.
Эслатиб ўтамиз, 14 июнь Афғонистонда президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтган. Давлат раҳбари лавозими учун ташқи ишлар собиқ вазири Абдулла Абдулла ва молия собиқ вазири Ашраф Ғани Ахмадзай курашмоқда.
Ўтказилган президентлик сайловларининг сўнгги натижасини 22 июль куни расман эълон қилиш ҳамда 2 август куни янги президент инаугурацияси ўтказилиши режалаштирилган.





