2014 йил 16 июль куни “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти қатнашчи мамлакатлари Ташқи ишлар вазирларининг V йиғилишида иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига етиб келган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Япония Ташқи ишлар вазири Фумио Кисида ҳамда Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан музокаралар ўтказишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Томонлар “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти доирасида амалий ҳамкорликни кўриб чиқишди ва икки томонлама муносабатларни ҳолати ҳамда истиқболлари тўғрисида фикр алмашишди.





