Мексика-гватемала чегараси ҳудудида содир бўлган кучли зилзила оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Хабарда ёзилишича, Гватемаланинг айрим туманларида электр токи узатилиши тўхтаган, биноларга жиддий зарар етган.

Кучли зилзила Мексикага ҳам ўз таъсирини ўтказди. Аммо, у ердан қурбонлар ҳақида маълумотлар келиб тушмаган.

Кучи магнитуда бўйича 7,1 баллни ташкил қилган зилзиланинг эпимаркази Мексика ва Гватемала яқинидаги Тинч океанида бўлган.





