Британиянинг Линкольншир шаҳридаги авиашоу давомида даҳшатли ҳалокат содир бўлишига оз қолди.
Ўнлаб томошабинлар ҳалок бўлишлари мумкин эди. Аммо, F16 самолётини бошқарган туркиялик учувчининг маҳорати ташриф буюрганларнинг бошини сақлаб қолди, дея ёзади Independent нашри.
Маълумотларга кўра, Линкольнширдаги аиашоуга 150 мингга яқин киши ташриф буюрган.
F16 самолётлари АҚШ харбийлари учун 1976 йили ишлаб чиқарила бошланган.Ҳозирга келиб эса кўпгина мамлакат армиялари F16 самолётларига эга.





