АсосийJamiyat

Яқин кунларда юртимизда ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси гидрометеорология марказининг хабар беришича 2 июлдан 7 июлга қадар юртимизда қуйидаги ҳаво ҳарорати кузатилади.

Тошкент шаҳри

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 21-23 даража, кундузи 33-35 даражагача иссиқ бўлади. 5-7 июл кунлари кечаси 20-25, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даражагача иссиқ бўлади. 5-7 июл кунлари кечаси 20-25, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 21-23 даража, кундузи 33-35 даражагача иссиқ бўлади. 4 июл кунлари кечаси 20-25, кундузи 32-37, 5-7 июл кунлари кечқурун 22-27, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззаҳ, Сирдарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 32-37 даражагача иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 35-40 даражагача иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, 4-5 июл кунлари кундузи 30-35, 6-7 июл кунлари 32-37 даражагача иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади. 

    Бошқа янгиликлар