АсосийJamiyat

Бугун Tошкентда 1,5 балли ер қимирлаши кузатилди

Тошкент сейсмостанцияси маълумотларига кўра бугун Тошкент вақти билан 08:58 да шаҳримизда ер қимирлаши кузатилди, дея хабар беради Podrobno.uz сайти.

Ер қимирлашининг эпицентри Тошкентдан 520 километр узоқликда жануби-шарқий йўналишда, Ҳиндиқуш тоғлари (Афғонистон)да бўлган.

Eр қимирлаши магнитудаси 5,5 баллни эпицентрда эса 4,5 баллни ташкил этган. Тошкент аҳолиси 1,5 балл, Фарғона 2 балл, Термизда аҳолиси эса 2,5 баллик ер силкинишини сезишган.

Ер қимирлашидан зарар кўрганлар, вайронагарчиликлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. 

    Бошқа янгиликлар