АсосийJamiyat

Ҳуқуқлари бузилган истеъмолчилар Мy.gov орқали шикоят йўллашлари мумкин

Ягона интерактив давлат хизматлари поралида янги “Истеъмолчилар ҳуқулари бузилиши холатлари тўғрисида шикоятлар йўллаш” хизмати жорий этилди.

Энди фуқаролар Ягона порталдаги махсус шаклни тўлдириш йўли билан Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига ўзларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини бузилиши холатлари тўғрисидаги шикоятларини йўллаш имкониятига эгалар.

Мазкур шикоятлар қонунчиликда кўзда тутилган муддатларда кўриб чиқилади, аниқланган қонун бузилиши холатлари бўйича тегишли чоралар кўрилади.

    Бошқа янгиликлар