АсосийDunyo

Қамоқдан эндигина чиққан германиялик шаҳзода томдан йиқилиб, вафот этди

'Қамоқдан эндигина чиққан германиялик шаҳзода томдан йиқилиб, вафот этди'ning rasmi

Гогенцоллерлар сулоласидан бўлган германиялик шаҳзода Карлос Патрик Годхард Франкфурт шаҳрида 39 ёшда вафот этди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Нашрнинг хабар беришича, у Intercontinental люкс меҳмонхонасининг 21 қаватида жойлашган айвон томидан йиқилиш оқибатида вафот этган. Ҳозирча воқеа тафсилотлари ҳақида тўлиқ маълумотлар йўқ. Шаҳзода ўз жонига қасд қилишда гумонланиб, бошқа айбдорлар қидирилмаяпти.

Маълум бўлишича, фирибгарлиги учун 4 йил қамоқда ўтирган Карлос Патрик якшанба куни қамоқхонадан озод этилган. Жазо муддати июль ойида тўлиқ тугаши лозим бўлган.

Шаҳзода Карлосга отасидан бир неча миллион доллар турувчи санъат асарлари коллекцияси мерос бўлиб қолган эди. Кейинчалик у бир бизнесмен билан Германияда люкс брендларни ривожлантирувчи янги компанияга асос солганди. 2011 йилда йирик ҳисобни тўламаганлиги учун унга тўрт ойлик шартли жазо тайинланган. 2014 йилда эса қоғозда бор-у, амалда йўқ кўп миллионли жамғарма учун озодликдан маҳрум этилган.

    Бошқа янгиликлар