Beeline алоқа оператори март ойи натижаларига кўра абонентларнинг call-марказига юборган сўровларининг оммабоп ТОP-5талигини тақдим этди.
Мижозларнинг энг кўп такрорланган мурожаатлари express-карталар, CLICK ва Paynet тизимлари бўйича тўловлар ҳақида, шунингдек “Ишончли тўлов” хизмати бўйича бўлди.
Иккинчи ўринда – Beeline тариф режалари. Оммабоплиги бўйича учинчи ўринда мобил интернетга оид маълумотлар – интернет-пакетлар ва созлаш ҳақидаги сўровлар бўлди. Март рейтингининг тўртинчи ва бешинчи поғоналарида – Beeline хизматлари ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш усуллари – шахсий кабинет ҳақидаги саволлар, хизматларни ёқиш ва ўчириш бўйича USSD-сўровлар, тарифларни ўзгартириш, ёқилган тариф режаси ва хизматлар ҳақида маълумот олиш каби сўровлар қайд қилинган.
Компаниянинг мижозларга хизмат кўрсатиш хизмати раҳбари Людмила Чайковскаянинг маълум қилишича, март ойининг натижаларига кўра call-марказида миллиондан ортиқ қўнғироқлар амалга оширилган.





