Баҳор ойининг қоқ ўртасида юртимизга совуқ ҳаво оқими кириб келмоқда.
Ўзгидрометеорология марказининг хабар беришича, 10-15 апрел кунлари республикамизда тез-тез ёмғирлар бўлиб, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол тезлиги 15-20 м/сгача эсади.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бугун барчани шу кунларда ҳаво ҳарорати 1С даражагача музлаши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.





