АсосийJamiyat

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасига 2014 йилда 1 триллион сўм кредит ажратилади

Жорий йилда тадбиркорлик ва ҳунармандлик соҳалари ривожига йўналтириладиган кредитлар миқдори оширилади.

Бу ҳақда пойтахтимиздаги “Кўргазма савдо маркази” мажмуасида банк технологиялари, асбоб-ускуналари ва хизматлари VII “BankExpo – 2014” миллий кўргазмасида сўз юритилди.

Мисол учун, оилавий тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлашга 170 миллиард, тадбиркор аёлларга 700 миллиард, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси учун 1 триллион сўм миқдорида кредитлар ажратилади.

Бўлаётган кўргазманинг асосий йўналиши “Соғлом бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, хусусан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, оилавий бизнес, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган таълим муассасалари битирувчилари, уй меҳнатини енгиллаштириш мақсадида хотин-қизларга таклиф этилаётган банк хизматлари бўйича маълумот ва маслаҳатлар беришга қаратилди.

    Бошқа янгиликлар