АсосийDunyo

Аскар овқат иситаман деб, нархи 28 миллион рубль бўлган БТР ни ёқиб юборди

'Аскар овқат иситаман деб,  нархи 28 миллион рубль бўлган БТР ни ёқиб юборди 'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда россиялик оддий аскар Семён Мережниковнинг консервани оловда иситаман, деб баҳоси 28 миллион рубль бўлган БТР-82 ҳарбий техникасини ёқиб юборгани акс этган видео тарқалди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Астрахан гарнизони ҳарбий судининг қарорига биноан Семён Мережников 6 ой давомида интизомий ҳарбий қисмда хизмат олиб борадиган бўлди.

Воқеа 2017 йилнинг май ойида рўй берганига қарамай, бу ҳақда энди маълум бўлди. Ёниб кетган БТР-82 ўқув машғулотлари ўтказилаётгани туфайли тўр, брезент ва қуруқ ўт билан ўраб қўйилган эди. Олов уларнинг ёниб кетишига сабаб бўлган.

    Бошқа янгиликлар