Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати нинг ёзишича, 2018 йилнинг 5 январь куни Нукус шаҳрида яшовчи Е.М. уйининг ҳовлисида турган «Нексия» русумли автомобилда электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлган.
Натижада ҳовлида турган «Нексия» ва «Дамас» русумли автомобиллар ҳамда уйнинг 76 кв. м. майдонда томи, шифт қисми, уй жиҳозлари, шунингдек, ёнғин қўшни уйига ўтишидан 34 кв. м. майдонда том қисми зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Бу ҳақда “Xabar.uz” маълум қилди.






