АсосийJamiyat

АСКАР ОНАЛАРИГА ЭҲТИРОМ

'АСКАР ОНАЛАРИГА ЭҲТИРОМ  'ning rasmi

Самарқандда Ватан ҳимоясига бел боғлаган ўғлонларнинг оналар ва уларнинг Самарқанддаги ҳарбий қисмларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскар ўғиллари дийдорлашдилар.

Ҳарбий хизмат ёшларимиз учун нафақат конституциявий бурч, балки юксак шон-шараф ишига айланиб, ота-оналарда фарзандларидан ифтихор туйғусини кучайтирмоқда. Буни Регистон майдонига йиғилган ҳар бир она ва аскарларнининг юзидаги қувончдан билиш мумкин эди.

Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси вилоят бўлими аъзолари ва мусаввирлар аскарлар ва уларнинг оналари суратини чизиб, совға қилдилар.

Оналар аскар фарзандлари ҳамроҳлигида Самарқанддаги муқаддас қадамжо ва тарихий обидаларни зиёрат қилиб, ҳарбийларни шарафлашга бағишланган тантанали маросимда иштирок этди.

Махсус мухбир

М.Нурмуҳаммедова

    Бошқа янгиликлар