АсосийJamiyat

ТОШКЕНТДА РОССИЯДАГИ МАШҲУР КИНО ИНСТИТУТИНИНГ ФИЛИАЛИ ОЧИЛАДИ

'ТОШКЕНТДА РОССИЯДАГИ МАШҲУР КИНО ИНСТИТУТИНИНГ ФИЛИАЛИ ОЧИЛАДИ'ning rasmi

Москва шаҳридаги Бутунроссия давлат кинематография институтининг (ВГИК) Тошкент шаҳар филиалини очиш тўғрисидаги таклифга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг кино соҳасидаги кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Москва шаҳридаги Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкент шаҳар филиалини очиш бўйича Россия Федерацияси ҳукумати билан музокаралар олиб бориши ва натижаси юзасидан тегишли таклиф тайёрлаши қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур олий таълим муассасаси кинематографчиларни етиштириб берувчи дунёдаги нуфузли таълим даргоҳларидан бири бўлиб, ўзбек киноси арбобларининг кўпчилиги айнан мана шу муассасада билим олган. Бу ҳақда “Xabar.uz” маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар