АсосийJamiyat

УЧ НАФАР ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОСИ АРОҚДАН ЗАҲАРЛАНДИ, 1 КИШИ ВАФОТ ЭТДИ

'УЧ НАФАР ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОСИ АРОҚДАН ЗАҲАРЛАНДИ, 1 КИШИ ВАФОТ ЭТДИ'ning rasmi

2 январь куни кечқурун Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси қаттиқ маст ҳолатида тез тиббий ёрдамни чақирган. Воқеа жойига етиб келган тез ёрдам шифокорлари 1995, 1992 ва 1993 йилда туғилган уч нафар Ўзбекистон фуқароларининг заҳарланганини аниқлашган.

Улардан бир нафарининг ҳаётини шифокорлар сақлаб қола олмаган. 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси этил спиртидан оғир заҳарланиш оқибатида вафот этган. Қолган икки нафари шифохонага ётқизилган. Уларнинг бирининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда, иккинчиси еса комага тушиб қолган.

    Бошқа янгиликлар