Ўз шахсий новвойхонасига эга бўлган аёл унинг ишчилари ёнига келиб, нон тиланаётган болага кўзи тушди, деб хабар берди Аdme.ru нашри.
Аёл “Ахир, бу пайтда ҳамма болалар мактабда бўлиши керак, нега у ўқишга бормади экан?” деган хаёлга бориб, бола билан суҳбатлашишга қарор қилди. Боланинг айтишича, улар яқинда шаҳарга кўчиб келган бўлиб, оиласи муҳтожликда кун кечирар, ҳаттоки озиқ-овқат учун ҳам пуллари йўқ экан. Шунинг учун ҳам бола мактабга бормай, қорин тўйдириш илинжида тиланчилик қилар экан.
Буни эшитган аёл агар бола ҳар куни мактабга борса, уй вазифаларини вақтида бажарса, унинг оиласига ёрдам беришга ваъда берди.
Аёл сўзининг устидан чиқди, айни пайтда у боланинг оиласини бепул нон ва озиқ-овқат билан таъминламоқда.






