АсосийDunyo

ЕР АҲОЛИСИ БИР ЙИЛДА 78,5 МИЛЛИОНГА КЎПАЙДИ

'ЕР АҲОЛИСИ БИР ЙИЛДА 78,5 МИЛЛИОНГА КЎПАЙДИ'ning rasmi

АҚШ рўйхатга олиш бюроси мутахассислари ўз ҳисоб-китобларига асосланиб буни маълум қилди.

Янги йилнинг илк лаҳзасида 7 444 443 881-инсон дунёга келади. Бу кўрсаткични 2017 йилнинг 1 январь ҳолати билан таққослаганда, аҳоли 78,5 миллионтага кўпайганини билиб олиш мумкин. Аҳоли ўсиш даражаси якунланаётган йилда 1,7 фоизни ташкил қилмоқда.

2018 йилнинг январь ойида ҳар лаҳзада 4 чақалоқ туғилиши кутилмоқда деб, «Россия-24» телеканали хабар бермоқда.

АҚШ рўйхатга олиш бюроси олдинги маълумотида 2050 йилга бориб ер юзи аҳолиси 9 миллиардга етишини билдирган эди.

Маълумот учун: XI асрда Ер юзида 310 миллион нафар атрофида инсон яшаган бўлса, 1900 йилда бу кўрсатгич 1,6 миллиардни ташкил қилган. Орадан салкам бир аср ўтиб, жами аҳоли сони 6 миллиардга етди. 7 миллиардлик кўрсаткичга 2011 йилда эришилди.

    Бошқа янгиликлар