Дубайдаги аукционда янги “АА” кодли автомобиль рақамларининг биринчи партияси сотилди. Ушбу партиядан 10 та рақам 12,3 млн дирҳамга (3,4 млн доллар)сотилди.
Йўллар ва транспорт бошқармаси томонидан ўтказилган жорий йилдаги охирги очиқ аукцион янги дизайнга эга рақамлар ишлаб чиқарилиши бошланишини англатади.
Энг қиммат сотилган рақам АА10 бўлди, у 3,12 млн дирҳамга (844 минг доллар) сотиб олинди.
Ушбу 10 та рақам кейинги 12 ой учун “АА” сериясидаги ягона автомобиль рақамлари бўлади.
AA10 рақамини дубайлик тадбиркор Мажид Мустафо харид қилган. АА12 ва АА50 рақамлари мос равишда 2,72 млн дирҳам (740 минг доллар) ва 1,84 млн дирҳамга (500 минг доллар) ўз эгаларини топиб кетган.





