Зарур масаллиқлар: 1 кг. балиқ гўшти, 150 гр. нон, 2 дона тухум, 1 бош пиёз, 3 бўлак саримсоқпиёз, 3 ош қошиқ ўсимлик ёғи, мурч, шивит, туз, қизил ва қора мурч, зира.
Тайёрланиши: 1. Балиқнинг терисини шилиб, гўштини қилтаноқларидан ажратиб олинг. Пиёзни майдалаб тўғраб, қиздирилган ўсимлик ёғида қовуринг-да, балиқ билан бирга гўштқиймалагичдан ўтказинг ёки блендерда майдаланг.
2. Тухум, зиравор, мурч ва майдаланган шивитни ҳам қўшинг-да, аралаштиринг.
3. Нонни сутда ивитиб, саримсоқпиёзни эса эзиб қўшинг. То бир хил масаллиқ ҳосил бўлгунча қиймани аралаштиринг. Туз намагини созланг.
4. Қиймадан истасангиз котлетлар ясаб, ўсимлик ёғида қовуриб олишингиз мумкин. Ёки пирогдек ёғланган патнисга солиб, 180 даражада қиздирилган газ печида 40 дақиқада пишириб олинг.
1 соат
4 кишилик






