АсосийJamiyat

​ЁШЛАР УЧУН ЯНА БИР ЯНГИ ТАНЛОВ, ЯНА БИР ИМКОНИЯТ!

'​ЁШЛАР УЧУН ЯНА БИР ЯНГИ ТАНЛОВ, ЯНА БИР ИМКОНИЯТ!'ning rasmi

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуранбаев фейсбукдаги ўз саҳифасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи «Ўзбекистон бўйлаб» видеороликлар танловини эълон қилинганини маълум қилди.

Ўзбекистонда ёшлар туризми ҳамда ички туризмни ривожлантириш, туман ва шаҳарларнинг туристик салоҳияти, жойлардаги тарихий обидалар, зиёратгоҳлар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни тарғиб қилиш, медиамаҳсулотларнинг кенг тарқалган тури – видеороликлар ёрдамида мамлакатнинг туризм салоҳияти тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида ёш ижодкорлар ўртасида “Ўзбекистон бўйлаб” номли видеороликлар танловини ташкил этилмоқда.

Танловда таълим муассасаларининг ўқувчилари ва талабалари, ижодий бирлашмалар, марказ ва клублар аъзолари, вақтинча ишсиз ёшлар, журналистлар, видеомаҳсулотлар яратиш билан шуғулланувчи мутахассислар иштирок этишлари мумкин.

Танлов номинациялари:

— “Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини намоён этган энг яхши видеоролик”;
— “Ўзбекистоннинг экотуризм салоҳиятини намоён этган энг яхши видеоролик”;
— “Миллий қадрият ва урф-одатларни тарғиб этишга қаратилган энг яхши видеоролик”;
— “Ўзбекистоннинг табиий ҳудудлари тўғрисидаги энг яхши видеоролик”.

Ижодий ишлар 2017-йилнинг 1-декабрдан 2018-йилнинг 1- февралигача ташкилотнинг туман ва шаҳар Кенгашларида қабул қилинади!

Танлов ғолиблари махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

    Бошқа янгиликлар