1. Ҳамал
Фаол «Ҳамал»лар ҳар доим, айниқса байрам ёки туғилган кунлардан олдин ортиқча вазн тўпламасликка, қоматни сақлашга ҳаракат қиладилар. Демак, уларга спорт буюмлари, кийимлар тўпламини совға қилсангиз, жуда xурсанд бўлишади. «Ҳамал»лар қизил рангни ёқтиришади, шу рангдаги шарф ёки аксесуарлар ҳам айни муддао. Агар «Ҳамал» сизнинг турмуш ўртоғингиз бўлса, унинг қизиқишлари ҳамма нарсадан муҳимлигини билдириш мақсадида, у қизиққан спорт мусобақасига чипта совға қилинг.
2. Савр
«Савр»ларнинг ичини топсангиз бўлди, ҳамма совға ёқаверади. Масалан, қиммат шоколад, майин кашмир чойшаби кабилар. Бу бурж вакиллариг совға ўрнига пул берсангиз ҳам бўлади, ўзларига ёққан керакли нарсани сотиб олишади. Ёдда тутинг: «савр» лар учун сон эмас, сифат муҳим. Масалан, у катта идишдаги арзон атирдан кўра кичик, аммо сифатлисини хуш кўради.
3. Жавзо
Интеллектуал бурж вакиллари ақлли инсонлар учун мўлжалланган совғаларни афзал кўришади. Яқинда чоп этилган китоб, машхур бир газета ёки журналга обуна, «жавзо»лар учун энг қадрли совға. Бу бурж вакиллари учун қўл гўзаллиги биринчи ўринда туради, демак қўл учун мўлжалланган сифатли крем ва марварид кўзли узукдан уларнинг боши осмонга етади. Яна улар уйларида тез-тез байрам кечалари ўтказиб туришади, идиш-товоє тўплами ҳадя қилсангиз ҳам бўлади.
4. Саратон
Ҳис туйғуга бой «саратон»лар фақат унинг учунгина танланган совғаларни қадрлайди. Ўзингиз чизган сурат, тўқиган свитерингиз, ёки махсус рецепт билан пиширилган торт бўлсинми, қўйингки, қўлда ясалган ҳамма совғалар «саратон»нинг жону дили. Ушбу бурж вакиллари уй бекаси вазифасини маъєул кўришади. Демакки, пишириқлар рецепти китобини совға қилишингиз ҳам мумкин.
5. Асад
«Асад»ларга соч учун акссесуарлар, косметик воситалар, тилла тақинчоқлар ёки ёрқин рангдаги кийимларни совға қилиб,, асло адашмайсиз. Кийим сотиб олаётганда ёдда тутинг, «асад»ларга тилларанг, сиёҳранг ва қизил ранглар ёқади.
6. Сунбула
Мазкур бурж вакилларига шунчаки уйда чанг босиб ётадиган нарса эмас, ишлатиладиган фойдали совғалар танласангиз адашмайсиз. Масалан, чангютгич ёки миксерга ўxшаш. «Сунбула»лар ҳаётда ҳамма нарсани режага асосан бажаришади, сифатли соат ёки чарм муқовали ён дафтарлар ҳам айни муддао.
7. Мезон
«Мезон»лар ёқимли мусиқа шайдоси бўлишади, уларга диск (хард-флешка), қўшиқлар жамланмаси ёки у ёқтирган қўшиқчи концертига икки кишилик чипта ҳадя этинг. Аёл «мезон»лар тилаклар ёзилган номали гулдастадан ҳам боши кўкка етиб єувонишади.
8. Ақраб
«Ақраб»лар табиатан жуда сирли бўлиб, уларга айнан характерларига мос совғалар ёқади. Мисол учун дизайнерлар томонидан саноқлигина яратилган кўзойнак, харир шафр ёки кенг шляпа. Ҳа-я, мистика жанридаги фильмлар жамланмасидан иборат диск ҳам айни муддао бўлади.
9. Қавс
«Қавс»ларга нима совға қилсангиз ҳам чиройли ўрам ва халтада беринг. Агар унга совғангиз ёқмаса, у шундоқ юзингизга айтади-қўяди. «Қавс»ларнинг ҳайвонот оламига қизиқишлари баланд. Шуни ҳисобга олган ҳолда аквариум, зотдор ит, ёки отда сайр қилиш учун таклиф совға учун энг яxши вариантлардир.
10. Жадий
Бу бурж вакиллари мансабпараст шаxслардир. Офисда, ишxонада ишлатиладиган барча буюмлар, теxника воситалари улар учун энг қадрли совға бўлади. «Жадий»ларнинг ажойиб одати бор, ўзларини қиммат буюмлар билан сийламайдилар, аммо шундай ҳадяни яєинларидан кутишади.
11. Далв
Ҳеч қачон «далв»ларга нима ёқишини била олмайсиз, чунки уларнинг қизиқишлари сониясига ўзгариб кетаверади. Шунинг учун унинг сизга қанчалик яқин ва қадрлигига қараб, совға танлайверинг. Масалан, иккингизнинг суратларингиздан иборат альбом.
12. Ҳут
Энг қимматли ҳадя оддийгина эртаклар китоби бўлиши ҳам мумкин. «Ҳут»лар сувли муолажаларни ёєтиришади. Англаганингиздек чўмилиш гели, кўпиклар, денгиз тузлари, хушбўй совунлар ёки бассейнда шуғулланиш учун бир ойлик чипта энг зўр совғадир.
Манба: «Sug'diyona» газетаси





