“PROLogue-2017” фестивали давом этмоқда. 27-ноябр куни фестивалнинг энг қайноқ нуқтаси бўлган қисқа метражли фильмлар намойиши бошланди.
Намойишни режиссёр Муҳлиса Азизованинг 7 та Халқаро кинофестивалда иштирок этган, “У”(ОНА) номли филми бошлаб берди.

Муҳлиса Азизованинг “У”(ОНА) номли фильми Франсия, Кипр, Қозоғистон, Бангладеш, Индонезия, Ҳиндистон, Туркия давлатларининг халқаро кинофестивалларида иштирок этган.
Шунингдек, 27-ноябр куни фестивалнинг саралаш босқичидан ўтган “Жаноза”, “Нажот”, “Ички ҳакам”, “Устунсиз уй” каби қисқа метражли фильмларининг намойиши ҳам бўлиб ўтди.

Бундан ташқари 27-ноябр куни таниқли режиссёр Али Ҳамраевнинг маҳорат дарси ҳам бўлиб ўтди.






