АсосийSUG'DIYONA

​ПАЗАНДАЛАР УЧУН 12 ТАВСИЯ

'​ПАЗАНДАЛАР УЧУН 12 ТАВСИЯ'ning rasmi
  • Масаллиқлари аралаштирилган оширма хамирли пирогни дарҳол газ печига қўйишга шошилманг. 15 дақиқа қолипга солинган ҳолича турса, хамир яхши кўтарилади.
  • Агар газ печидаги пирогнинг юзаси қизариб, хамири етилиб пишмаган бўлса, пишириқ устини оқ қоғоз билан ўраб қўйинг.
  • Кекс хамирини тайёрлаётганда маргарин ўрнига ўсимлик ёғини ишлатиб кўринг. Бу ёғ билан пишириғингиз юмшоқ ва ғоваксимон кўринишда чиқади.
  • Уваланувчи хамирдан тайёрланган пишириқ юзасига аталанган тухум суртилса, газ печида шаклини йўқотмайди.
  • Газ печи патнисини совуқ сув билан чайиб, сўнг устига қатлама хамирдан тайёрланган пишириқни териб чиқинг. Шунда таги қизариб кетмайди.
  • Бисквит хамири солинган қолип атрофига сариёғ суртиб қўйилса, ширинлик пишганидан сўнг чўкиб қолмайди.
  • Бир кун аввал тухум сариғини аталаб, озроқ туз билан аралаштириб қўйинг. Эртасига эса бисквит тайёрлашда фойдаланинг. Бу усул ёрдамида кекс хамири сариқ тус олади.
  • Оширма хамир тайёрлашда хамиртурушни озроқ шакар билан аралаштириб, сўнг қолган масаллиқларга қўшсангиз, таъсири яхшироқ бўлади.
  • Пишириқ хамири тайёр, бироқ газ печи яхши қизимаган. Бу вазиятда хамир солинган қолип ёки патнис юзасини намланган сочиқ билан ўраб қўйиш лозим. Шунда хамир чўкиб қолмайди.
  • Қаймоқли крем тайёрлаётганда миксернинг айланишт тезлигига диққат қилинг. Агар миксер кўпиртиргичининг изи қаймоқ юзасида билинса, демак крем маромига етган саналади. Узоқ кўпиртирилганида эса қаймоқ билан шакар ажралиб қолиши мумкин.
  • Пирожкилар эртасига ҳам юмшоқлигини йўқотмаслиги учун юзасига сариёғ суртиб қўйинг.
  • Безатилган торт таъми ва кўринишини йўқотмаслик учун у сақланаётган жойда олма ёки лимон пўсти бўлиши лозим.

    Бошқа янгиликлар