17 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев ёшлар сиёсатига оид яна бир қарорни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирди.
Янги имзоланган қарорга кўра, ҳар бир ҳарбий қисмда ёшлар ҳимоячи — бошланғич ташкилот етакчиси сайланади ҳамда ҳарбийлар ташкилот тавсияси билан уй-жой билан таъминланади.
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар Иттифоқ тавсияси билан олий таълим муассасасига имтиҳонсиз, грант асосида ўқишга киради.
Иттифоқ тавсияси билан Темурбеклар мактаби битирувчилари Қуролли кучлар тизимидаги олий таълим муассасасига грант асосида ўқишга қабул қилинади.






